“Толибон” тарафдорлари сулҳга рози бўлди

Покистон ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракати тарафдорлари бўлган жангарилар вақтинчалик сулҳ тузишга эришди.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги музокараларга маҳаллий қабилалар етакчилари воситачилик қилган.

Ўтган ҳафтада Шимолий Вазиристон вилоятида ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 250дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.