Харбин ташқи ишлар вазирларини кутмоқда

Россия, Хитой ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари кейинги ҳафтада Хитойнинг Харбин шаҳрида учрашади.

Бу ҳақда маълум қилган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, вазирлар ўзаро сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Мазкур учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.