Али Ларижоний ўрнига Эроннинг ядровий дастур бўйича музокараларини энди ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Жалилий олиб боради.
Али Ларижоний келаси ҳафтада Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан учрашиши керак эди. Эрон томони энди бу музокарада Саид Жалилий қатнашишини маълум қилди.
ЕИ Али Ларижонийнинг истеъфога чиқиши Эрон билан ЕИ ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолишига олиб келмаслигини билдирди.