Покистон ҳарбийлари портлатилди

Покистон шимоли-ғарбида ҳарбийлар карвони яқинида рўй берган портлашда 18 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, портлаш Афғонистон чегарасига яқин туманлардан бирида содир этилган.

24 октябрь куни Покистон ҳукумати икки ярим минг аскардан иборат ҳарбий контингент Шимолий Вазиристоннинг Афғонистонга яқин бўлган туманларидан бирига жойлаштирилишини эълон қилган эди. Мазкур ҳудудда “Толибон” ҳаракатига алоқаси бор маҳаллий радикал гуруҳларнинг фаоллашгани кузатилгани айтилмоқда.