Покистонда яна жангарилар билан тўқнашувлар юз берди

Покистон шимоли-ғарбида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Ҳозирча талафотлар тўғрисида маълумот тарқатилмади.

Жорий ҳафта бошида Покистон ҳукумати мазкур ҳудудга икки ярим минг аскардан иборат ҳарбий контингент юборишини эълон қилган эди.

25 октябрь куни эса айнан шу ҳудудда ҳарбийлар карвонига уюштирилган ҳужумда 20 киши ҳалок бўлганди.