АҚШнинг турли шаҳарларида Ироқ урушини тўхтатиш ва Конгресснинг урушга ажратилаётган маблағларни камайтириши талаби билан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Шанба куни Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Чикаго, Нью-Орлеан, Нью-Йорк ва Бостон каби йирик шаҳарларда бўлиб ўтган намойишларда минглаб одам қатнашди.
Намойишчилар АҚШ президенти Жорж Бушдан Америка аскарларини уйга қайтариш, Конгрессдан эса солиқдан тушаётган пулларни урушга эмас, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига сарфлашни талаб қилди.
Намойишчилар АҚШ президенти Жорж Бушдан Америка аскарларини уйга қайтариш, Конгрессдан эса солиқдан тушаётган пулларни урушга эмас, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига сарфлашни талаб қилди.