Исроил ҳарбийлари ва жангарилар ўртасида отишма бўлди

Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари ва фаластинлик жангарилар ўртасида тўқнашув рўй берди.

Хабарларга кўра, рўй берган отишмада иккала томондан ҳам йўқотишлар бўлган.

Исроил қўмондонлиги Ғазо минтақасидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштираётган жангариларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилганини тасдиқлади.