Халқаро кузатувчиларнинг Эронга сафари давом этмоқда

Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси бу сафари давомида Эрон ядровий дастури билан боғлиқ бир қанча масалаларга ойдинлик киритишни мақсад қилган.

Душанба куни Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эроннинг музокаралар ўтказилишига рухсат бериши яхши қадам экани, бироқ халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш асосий талаблардан бири бўлиб қолажагини таъкидлади.

Муҳаммад ал-Барадей яқинда қилган чиқишида Теҳроннинг ядровий қурол яратиш ҳаракатларини исботловчи далиллар йўқлигини айтганди. Бироқ АҚШ, Исроил ва Франция унинг бу сўзларига кескин норозилик билдирди.