Автобусда портлаш юз берди

Россиянинг Тольятти шаҳрида автобусда рўй берган портлашда саккиз йўловчи, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, элликка яқин одам жароҳатланди.

Самара вилояти губернатори Владимир Артяков портлаш юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.

Портлаш қурбонлари хотирасига 1 ноябрь Тольяттида мотам куни, деб эълон қилинди.