Европага олиб кетилаётган болалар етим эмас экан

БМТнинг гуманитар идоралари Чад давлатидан бир гуруҳ европаликлар томонидан олиб кетилаётган 103 боладан кўпининг оиласи борлигини маълум қилди.

БМТ вакилларининг айтишича, бу болаларнинг кўпи Суданга яқин бўлган қишлоқларда яшаган.

Жорий ҳафта бошида бир гуруҳ европаликлар Суданнинг Дарфур минтақасидан бўлган етим болаларни Европага олиб кетаётган пайтда ҳибсга олинган эди. Ҳозир Франциянинг тўққиз ва Испаниянинг тўрт фуқароси болаларни ўғирлаш айби билан Чадда ҳибсда сақланмоқда.