Туркий қавмлар бўридан тарқагани ҳақидаги афсоналар бугунги кунгача ҳам долзарблигини йўқотмаган. Бўрини тотемлаштириш қозоқларда ҳам мавжуд. Яқинда Қозоғистонда она бўрига ҳайкал қўйилди.
Қозоқлар она бўридан тарқагани ҳақида афсонани Олмаотадаги эски-туски буюмлар бозоридаги оддий сотувчи қозоқдан тортиб, академик жуббасини кийган олимидан ҳам эшитиш мумкин.
Афсонага кўра, Ғарбий Қозоғистон ҳудудидаги бир элат очликдан қирилади. Фақат бир неча гўдак омон қолади. Бу гўдакларни кўрган она бўрининг меҳри ийиб, уларни эмизади. Бу болалар улғайиб, қозоқ миллатига асос солади. Уларнинг миннатдор қалбларида она бўрига меҳр сақланиб қолади.
Бу меҳр авлоддан авлодга ўтиб, бугунгача етиб келди.
Бугунги қозоқлар орасида эндигина туғилган гўдакларга “Кўкбўри” исмини бериш ҳам фахр ҳисобланади ва улар ëтган бешикларга бўри тиши осиб қўйилади.
Қозоқлар орасида уларнинг бўридан тарқагани ҳақидаги афсонага қаттиқ ишонч ва бундан фахрланиш ҳисси ҳам йўқ эмас.
Қозоқ миллати она бўридан тарқагани ҳақидаги гапларда қанчалик ҳақиқат бор?
Тарих фанлари номзоди Нурлан Атиғаев буларнинг барчаси афсона эканини айтади.
“Бу афсона олтинчи асдан бери барча туркий халқлар тарихида мавжуд. Албатта, замонавий одам бу гапларга ишонмайди. Бироқ Исо пайғамбарнинг онаси Марьям муқаддас руҳдан ҳомиладор бўлганига бугун дунё аҳлининг ярми ишонади. Демоқчиманки, инсонлар онгида афсоналарга ишончни йўқ қилиб бўлмайди”,- дейди Н.Атиғаев.
Унинг фикрича, Қозоғистонда она бўрига атаб ҳайкал ўрнатилиши ортида кўпроқ сайёҳларни жалб этиш, мамлакат ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсади ётибди.
“Она бўри ҳақидаги афсона қозоқлар билан бир қаторда ўзбеклар, татарлар, бошқирдлар ва уйғурлар учун ҳам муштарак. Бу барча туркларни бирлаштирувчи, турклар бирлигини акс эттирувчи омил. Бу бир тимсол ëки тотем. Бунинг ёмон жиҳати йўқ. Айнан она бўрига ўрнатилган ҳайкал турклар бир эканини англашга ёрдам беради”,- деди Нурлан Атиғаев.
Машҳур қозоқ адиби Ўлжас Сулаймонов ҳам она бўрига ўрнатилган ҳайкал борасида фикрларини билдирди.
“Миллий ўзликни англаш баробарида илм-фан сохта ватанпарварликка хизмат қилади. Ана шу вақтда муаррихлар тарихни тўғри ëрита олмай қолади. Фактлар нотўғри талқин қилинади ëки сохталаштирилади. Ëхуд факт ўтмишга нисбатан бугун гапириш ўнғай бўлган шаклга солинади”,- деди Ўлжас Сулаймонов.
Бўри ҳақидаги афсоналар Европада ҳам мавжуд. Она бўрини эмаëтган икки гўдак ҳайкали бугун Италия пойтахти Рим тимсолига айланган. Бу ҳайкал ҳам афсона маҳсули. Унга кўра, Рим ва Ромул исмли гўдаклар уруш оқибатида ёлғиз қолиб кетганидан сўнг уларни она бўри ўз сути билан боқиб катта қилган. Улғайгач гўдаклар умрбоқий давлатни тузишга муваффақ бўлган.
Бугун Қозоғистонда ўрнатилган бўри ҳайкали умрбоқий давлат тимсолими ëки фаровонлик ва тўкин-сочинлик, куч-қудрат рамзими, ҳозирча аниқ эмас. Аниғи шуки, фаровонлик сари дадил одимлаётган қозоқ жамияти ўз илдизларига боқмоқда.