Хабарларга кўра, Лаҳор шаҳрида президент П.Мушаррафнинг бу ҳақдаги қарорига қарши намойишда икки мингга яқин ҳуқуқшунос иштирок этган. Полиция уларга қарши куч ишлатиб, юзлаб намойишчини ҳибсга олган.
Фавқулодда ҳолат туфайли январь ойига белгиланган парламент сайлови кечиктирилиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс П.Мушаррафни бош қўмондон лавозимини тарк этишга ва конституция доирасига қайтиб, сайлов ўтказишга чақирди. Шунингдек, у АҚШ ҳукумати Покистонга кўрсатилаётган кўмак дастурини қайта кўриб чиқажагини маълум қилди.