Оқ уйда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қабул қилган Жорж Буш Курдистон ишчилар партиясини террорчилик гуруҳи, дея таърифлаб, бу партия нафақат Туркия ёки Ироқ, балки АҚШнинг ҳам душмани эканини таъкидлади.
Шунингдек, Жорж Буш курд жангарилари томонидан бир неча ҳафта гаровга ушлаб турилган туркиялик ҳарбийларнинг куни-кеча озодликка чиқарилиши АҚШ ва Туркия ҳамкорлиги натижаси эканини билдирди.