9 ноябрь куни ҳукумат уни уй қамоғида сақлаган эди. Б.Бхутто президентнинг фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлашдан бош тортгани учун лавозимидан бўшатилган адлия вазирининг уйига борди. Аммо полиция унинг собиқ вазир билан учрашишига йўл қўймади.
Шунингдек, Буюк Британиядаги “Daily Telegraph” газетасининг уч мухбири Покистон ва унинг раҳбарларига қарши “ноўрин маълумотлар тарқатгани” учун 72 соат ичида мамлакатни тарк этиши лозимлиги эълон қилинди.