Ҳукм вақтинчалик тўхтатилди

Эрон суди ўтган йили ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячисига чиқарилган ҳукмни вақтинчалик тўхтатди. 24 ёшли Дилором Али 2006 йилнинг июнида Теҳронда бўлиб ўтган намойиш қатнашчиларидан биридир. Ўшанда Эроннинг амалдаги баъзи қонунлари аёлларни камситишига қарши намойиш иштирокчиларидан ўнлаб нафари ҳибсга олинган эди.

Дилором Алининг адвокати Насрин Студеҳнинг билдиришича, суд мазкур ишни қайта ўрганиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида ҳукмни вақтинчалик бекор қилган.