АҚШ учун энг талафотли йил

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг хабар қилишича, жорий йил америкалик ҳарбийлар олти йил аввал Афғонистонга бостириб кирганидан бери АҚШ учун энг талафотли бўлган. Хусусан, жума куни ҳам Нуристон вилоятида жангарилар ҳужуми оқибатида амрикалик олти аскар ҳалок бўлган.

Умуман, йил бошидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган америкалик аскарлар сони 101 тага етган.

Шу пайтгача энг талафотли ҳисобланган 2005 йилда АҚШ 93 аскарини йўқотган эди.