Ўзини Мустақил текширувлар агентлиги сифатида тақдим этаётган, лекин кимга тегишли экани номаълум ташкилот гўёки Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўз иш бошқарувчиси билан телефон суҳбатини жамоатчиликка ошкор этди.
Агентлик ушбу телефон сўзлашуви Н.Назарбоев ва унинг иш бошқарувчиси Бўлат Ўтемуродов ўртасида бўлиб этганини даъво қилган.
Ундан англашиладики, “президент” маҳаллий корчалонлар ва юқори лавозимдаги амалдорлардан ҳукмрон “Нур Отан” партияси ва Президент жамғармасига миллионлаб АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик кўрсатишини талаб қилган ва буни назорат қилишни ўз “иш бошқарувчисига топширган.
Телефон сўзлашувидан “Нур Отан” партияси ва Президент жамғармасига ҳомийлардан камида 5 миллион доллар, алоҳида кишилардан эса 20 миллион доллар келиб тушиши кўзлангани аён бўлади.
Мустақил текширувлар агентлиги илгари ҳам маҳаллий ОАВ орқали гўёки ҳукуматнинг айрим амалдорларига тегишлилиги айтилган телефон сўзлашувларининг аудио ва ёзма кўринишини эълон қилган. Бу сўзлашувларда гап президентнинг собиқ куёви Роҳат Алиевни ёмонотлиқ қилиш кампанияси хусусида боради.
Қозоғистон Бош прокуратураси бу сўзлашувлар сохта эканини маълум қилган. Миллий хавфсизлик қўмитаси эса телефон сўзлашувларининг ёзиб олиниши ва тарқатилиши юзасидан жиноят иши қўзғатган. МХҚ бу сўзлашувлар Р.Алиев одамлари томонидан тарқатилаётганини иддао қилмоқда.
Бу жараённи кўзатган одам Қозоғистон ҳукуматидагиларнинг ўзлари ҳам мазкур ҳолатдан гангиб қолгани ва ўзини оқлаш учун қандай йўл тутиш кераклигини билмай қолганини пайқаш мумкин. Ҳар ҳолда улар бу борада сукут сақлашни афзал билмоқда.
Телефон сўзлашувларини эшитган кўпгина маҳаллий кузатувчилар эса ҳукумат амалдорларининг бу суҳбатлари уюшган жиноий гуруҳлар ёки мафия аъзолари суҳбати оҳангида эканини қайд этаётир.
Шуниси қизиқки, ҳукумат аъзолари ва шахсан президентга тегишли экани айтилаётган телефон сўзлашувларининг эълон қилиши жамиятда кутилганидек шов-шувга сабаб бўлмади.
Сиёсатшунос Дўсим Сатпаев бунинг сабабини аҳоли ҳукумат аъзоларининг қилмишлари тўғрисида аввалдан турли маълумотларга эга эканида кўради.
“Бу телефон сўзлашувлари эълон қилинишида Р.Алиевнинг алоқадорлиги ҳақидаги тахминларда жон бор. Ундан асосий мақсад Қозоғистон сиёсий элитаси асл юзини мамлакат халқига эмас, балки халқаро жамоатчиликка ошкор қилишдир. Мамлакатимиз халқи эса сиёсий элита тоза одамлардан ташкил топмаганини аллақачон билади”,- дейди Дўсим Сатпаев.