Қўмита ижроия директори Антонио Мариа Коста Брюсселда чиқиш қилиб, БМТнинг 2007 йилда Афғонистонда афюн етиштирилишига оид ўтказган тадқиқотлари якуний лойиҳасини эълон қилди.
Ушбу ҳужжатда айтилишича, 2007 йилда Афғонистонда етиштирилган 4 миллиард долларлик афюн хорижга сотилган. Бундан ташқари, мамлакатда афюн етиштириш кўлами ҳам ўтган йилгидан 17 фоиз ўсган.