Покистон марказий сайлов комиссияси раиси 8 январь куни мамлакатда ялпи сайлов ўтказилишини эълон қилди.

20 ноябр куни телевидение орқали қилган чиқишида Қози Муҳаммад Фаруқ: “Покистонда шаффоф ва яхши муҳитда сайлов ўтказиш халқаро аҳамиятга эга. Чунки дунё нигоҳи бизга қараган. Шундан келиб чиққан ҳолда бизнинг вазифа эркин ва адолатли сайлов ўтказишдан иборат. Агар биз бу вазифани бажармасак, нафақат мамлакат балки, худонинг олдида ҳам жавобгар бўламиз” – дея баёнот берди Марказий сайлов комиссияси раиси.
Айни пайтда, президент Парвез Мушарраф 3 ноябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилганидан кейин ҳибсга олинган уч минг 400 фуқаро 20 ноябрь куни қамоқдан озод қилинди.