Пхеньянда Шимолий ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари Ким Ил Сол ва Ким Жанг-су ўртасида уч кунлик музокара бошланди. Ундан мақсад денгиз чегараси хусусида юзага келган таранг вазиятни юмшатишдан иборат.
Мазкур учрашув ўтган ойда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир Жанубий Корея президенти Но Му Хён билан тинчлик ва ҳамкорлик ҳақида битим имзоланганидан кейин ўтказилмоқда. Шу ой бошида икки корейс давлати бош вазирлари учрашиб, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида темир йўл қатновини йўлга қўйиш ҳамда ярашув ҳақидаги шартномада кўзда тутилган лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олган эди.