Эрон узоқ масофага уча оладиган янги ракета яратди

“Форс” ахборот агентлигининг мудофаа вазири Мустафо Муҳаммад Нажар сўзларига таяниб хабар қилишича, “Ашура” номли янги ракета икки минг километр олисликка уча олади. Бу эса Эрон ҳарбийлари АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари ва Исроил ҳудудини ҳам нишонга олиш имкониятига эга бўлганини англатади.

Бироқ Эрон янги ракета яратгани ҳақидаги маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан таслдиқланмади.