Исроил қўшинлари Ғазо секторида уч фаластинликни отиб ўлдирди

Исроил ҳарбийлари жангарилар чегара тўсиғига портловчи қурилма ўрнатишга уринган пайтда ўлдирилганини билдирди

Ғазо секторини июнь ойидан бери назорат қилаётган “Ҳамас” вакиллари эса ҳаракатнинг икки аъзоси Жабалия қочқинлар лагери яқинида ўлдирилганини айтмоқда.

Ғазо жанубидаги Суфа чегара пункти яқинида ўлдирилган фаластинлик эса яҳудий аскарларига шубҳали тарзда яқинлашгани учун отиб ташлангани хабар қилиняпти.