Россияда парламент сайловига сўнгги тайёргарлик кўрилмоқда

Президент Владимир Путин “Ягона Россия” партиясининг номзодларига етакчилик қилмоқда. В.Путиннинг айтишича, 2 декабрдаги сайловдаги ғалаба келаси йил президент лавозимини тарк этганидан кейин ҳам унинг мамлакат сиёсий ҳаётида фаолият юритишига имконият яратади.

Россиядаги мухолифат гуруҳлари сайловолди кампанияси давомида Кремль ўзларининг сайловчиларга мурожаат этиши учун етарли имконият яратмаганидан шикоят қилди.