Мусулмон лордлар Суданга келди

Буюк Британия парламентидаги лордлар палатасининг икки мусулмон аъзоси британиялик ўқитувчини қамоқдан озод қилиш учун Судан пойтахти Хартумга келди.

Судан суди 54 ёшли ўқитувчи Жилиан Гиббонсни ўз ўқувчиларига айиқчага Муҳаммад пайғамбар номини беришга изн бергани учун 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Лорд Назир Аҳмад ва баронесса Саида Варсий Судан расмийлари ҳамда Ж.Гиббонс билан учрашишга муваффақ бўлди.