Депутатлик ўринлари тақсимланди

Россия Марказий сайлов комиссияси Давлат думасига сайловдан ўтган партияларга депутатлик ўринларини тақсимлади.

МСК раиси Владимир Чуров “Ягона Россия” Давлат думасида 315 та, коммунистлар 57 та, либерал демократлар 40 ва “Адолатли Россия” 38 мандатга эга бўлишини маълум қилди.

Халқаро кузатувчилар Россиядаги парламент сайлови одил ва демократик ўтмаганини билдирган. Расмий Москва эса бу танқидларни кескин рад этаётир.