АҚШ журналист қамалганидан ташвиш билдирди

АҚШ Давлат департаменти Озарбойжонда “Озодлик” радиоси мухбири Илғор Насибов қамоққа тиқилгани борасида жиддий хавотир билдирди. Давлат департаменти бу ҳолатни Озарбойжонда вазият ёмонлашаётгани белгиси, дея баҳолади.

Илғор Насибов электрон почта орқали Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга мактуб йўллаб, милиция ходимларини журналистларни таҳқирлаётганликда айблаган. Шундан сўнг И.Насибов 6 декабрь куни 90 кунга озодликдан маҳрум этилган.

“Озодлик”нинг бошқа мухбири, Илғорнинг рафиқаси Малоҳат Насибова ҳам Озарбойжоннинг Нахичеван вилоятида 7 декабрь куни ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиниб, кейин қўйиб юборилган.