Видеоёзувлар йўл қилингани юзасидан дастлабки текширув бошланди

АҚШ Адлия вазирлиги Марказий разведка бошқармасининг “Ал-Қоида”га аъзоликда гумон қилинган маҳбусларни тергов қилиш жара
ёни акс этган видеоëзувларни йўқ қилгани борасида дастлабки суриштирув бошлади.

Суриштирув давомида ушбу воқеа юзасидан тўлақонли тергов жараëни бошлашга асос бор-йўқлиги ўрганиб чиқилади.

МРБ раҳбари Майкл Ҳайден сўроқ жараëни ëзилган видеотасмаларнинг 2005 йили йўқ қилинганини билдирган ва тергов давомида маҳбусларга қийноқлар қўлланилганига оид танқидларни рад этган эди.

Конгрессдаги демократлар мазкур воқеа юзасидан тўлақонли тергов жараëни бошланишини талаб қилмоқда.