Шунингдек, президентлар Россия-Беларус иттифоқи конституцияси, унинг бюджети ва бошқа масалаларни муҳокама этиши хабар қилинган эди.
“Россия раҳбарининг Беларусга расмий ташрифи Ғарбда катта шов-шув уйғотгани мени ҳайратлантирмоқда. Шуни айтмоқчиманки, биз ҳақиқатдан ҳам иттифоқчи давлат вакиллари сифатида учрашмоқдамиз”,- деди Александр Лукашенко.
Куни-кеча В.Путиннинг Минскка келишига қарши норозилик намойиши ўтказган “Ёшлар фронти” вакилларига куч ишлатилиб, ҳаракат етакчиси Шмицер Федорук қаттиқ калтаклангани оқибатида шифохонага ётқизилган эди.