Толиблар хусусий компаниянинг 15 қўриқчисини ўлдирди

“Толибон” жангарилари Афғонистон ғарбида амалга оширган ҳужумда АҚШ хусусий компаниясининг 15 маҳаллий қўриқчиси ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, воқеа Фараҳ вилоятида рўй берган. Маҳаллий полиция жангарилар ҳужумидан АҚШ компаниясининг яна ўнга яқин ходими жароҳатланганини билдирган.