Афғонистон президенти кейинги ҳафтада Покистонга сафар қилади

Бу ҳақда маълум қилган Покистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, Ҳомид Карзай ўз сафари чоғида Покистон президенти Парвез Мушарраф ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболларини муҳокама қилади.

Расмий Кобул Покистонни чегара ҳудудлардаги “Толибон” жангариларига қарши етарлича чора кўрмаётганликда айблагандан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар бироз совуқлашган.