Болқон мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви

Болқоннинг Европа Иттифоқига аъзо уч давлати – Болгария, Руминия ва Греция ташқи ишлар вазирлари Афинада учрашди.

Музокарадан кейин вазирлар Косово можаросига алоқадор барча томонни сўзлашувлар учун кўпроқ вақт беришга чақирди. Улар ЕИга қўшилиш эҳтимоли Болқонда барқарор вазият омили бўлганини таъкидлади.

Болқон давлатлари Косово ўз мустақиллигини дарҳол эълон қилишидан хавотирда.