АҚШнинг марказий штатларида қор бўронлари юз бергани оқибатида 11 одам нобуд бўлди.

Миннисота, Висконсин ва Мичиган штатларида бўрон содир бўлиши ҳақида аҳоли огоҳлантирилди. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли Чикаго аэропортида 250дан ортиқ самолёт парвози бекор қилинди. Висконсин штатида 11 мингдан зиёд уйга узатилаётган электр узилиб қолди.