Исроил қўшинларининг Ғазо минтақасида амалга оширган ҳарбий амалиёти натижасида олти фаластинлик ҳалок бўлди.

Исроил армияси қўмондонлиги матбуот котибига кўра, қуролланган фаластинликлар Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштирганидан сўнг уларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилган.