Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей жорий ҳафта якунида Эронга сафар қилади.

Бу ҳақда Атом энергияси халқаро агентлиги матбуот котиби маълум қилди. Хабарларга кўра, Муҳаммад ал-Барадей Теҳрон расмийлари билан учрашиб, Эрон ядровий дастурининг ўтмиши ва ҳозирги вазиятини муҳокама қилади.