Ўғирликда гумонланган ўзбеклар қўлга олинди

Бирлашган Араб Амирликларида қимматбаҳо телефонларни ўғирлашда гумон қилинган олти ўзбек ҳибсга олинди.

Дубай полицияси вакилининг билдиришича, Ўзбекистон фуқаролари янги йил арафасида Жабил Али ҳудудидаги омборга кириб, 360 минг АҚШ доллари қийматидаги мобил телефонлар ва телефонга тегишли буюмларни ўғирлаган. Айни пайтда ўғирланган молларнинг ярми мусодара қилинган.