8 январь куни Грузия Марказий сайлов комиссияси раиси Леван Тархнишвилини мухолифатнинг дарғазаб етакчиларининг бир гуруҳидан иборат кутилмаган меҳмонлар зиёрат қилди.
Гуруҳга раҳбарлик қилган президентликка номзод Леван Гачечиладзе Л.Тархнишвилини сайловни қалбакилаштиришда айблади ва унинг истеъфосини талаб қилди. Жанжалга айланиб кетган ушбу ташрифни мамлакат телеканаллари эфирга узатди.
Мамлакатда 6 январь куни бўлиб ўтган президент сайловида берилган ўн фоиз овоз ҳамон саналмаган бир вазиятда расмийлар амалдаги давлат раҳбари Михаил Саакашвили 52 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганини айтмоқда. Сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Л.Гачечиладзега эса 25 фоиз сайловчи овоз бергани эълон қилинди.
Сайловнинг биринчи даврасидаёқ ғалаба қозониш учун М.Саакашвили 50 фоиз овоз тўплаши керак эди ва бу вазифанинг уддасидан чиқа олган кўринади.
Гачечиладзе тарафдорлари сайлов натижаларининг қалбакилаштирилганини фош этганликларини даъво қилмоқда ва Тбилисидаги матбуот анжумани давомида ҳали ҳар бир овоз учун курашажакларини эълон қилди.
МСК биносида содир бўлган зиддият давомида анча қизишиб кетган Л.Гачечиладзе комиссия раисига кескин гапларни айтиб юборди.
“Сен Грузия халқига қандай гапираётган бўлсанг, биз сен билан ҳам шундай гаплашяпмиз. Сен сайловни қалбакилаштиргансан ва бунинг учун бутун Грузия халқи олдида жавобгарсан. Бунинг учун ҳали жазога тортиласан. Мен сенга ваъда бераман”, – деди Л.Гачечиладзе жаҳл устида.
Л.Гачечиладзе МСК раисидан сайлов протоколларини талаб қилди. Мухолифат расмий сайлов протоколлари қалбакилаштирилганини даъво қилаётир.
Ўз навбатида, Л.Тархнишвили мухолифатчиларни ўзига босим ўтказишга уринаётганликда айблади.
Аввалроқ мухолифат президент сайлови натижалари бекор этилиши талаби билан Тбилиси марказида намойиш ўтказиш ҳақида таҳдид қилганди. Лекин сўнгги дақиқаларда намойиш бекор қилинди. Эндиликда мухолифат етакчилари сайлов натижаларини қалбакилаштириш даъволари юзасидан суд қарорларига таянишини билдирмоқда.
Айни пайтда хорижий кузатувчилар Грузиядаги президентсайлови давомида бир қадар қоидабузарликларга йўл қўйилган бўлса ҳам, умуман олганда, у эркин ва адолатли ўтказилганини айтмоқда.
Куни-кеча Вашингтонда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Шон МакКормак Грузиядаги президент сайлови кўп жиҳатдан халқаро меъёрларга мос тарзда ўтказилганини таъкидлади.
“Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўп жиҳатдан халқаро стандартларга мос, деб баҳоланган сайлов билан Грузия халқини табриклаймиз. Кузатувчилар миссиясининг раҳбари бу сайлов билан грузияликларни табриклаш жоизлигини айтди. Умуман олганда, миссиянинг баҳоси сайловнинг яхши ўтгани ва бу сайлов Грузия халқининг иродасини акс эттиргани ҳақида бўлди”,- деди Давлат департаменти вакили.
Европа Иттифоқи ҳам ўз баёнотида Грузия халқини демократик руҳда ўтказилган президент сайлови билан табриклади ва барча томонларни сайлов натижаларни ҳурмат қилишга чақирди.