8 январь куни Нью-Ҳэмпшир штатида АҚШ президентлигига номзодларни саралаш жараёни бўлиб ўтади. Унда сайловчилар президент сайловида иштирок этиш ниятида бўлган республикачи ва демократ номзодлардан ўзлари учун маъқулини танлайди.
Сўнгги ойлар давомида АҚШ ОАВ ва сиёсий эстеблишменти сенатор Ҳиллари Клинтоннинг президент сайловида Демократик партия номзоди бўлишига ва республикачиларнинг 8 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйишига шубҳа қилмаётган эди.
Бироқ душанба куни Нью-Ҳэмпширда сайловчилардан бири Клинтон хонимдан, сайлов кампанияси машаққатларини қандай енгаяпсиз, деб сўраганда унинг кўзлари ёшга тўлиб, бу саволга йиғлагудек жавоб қайтарди. Матонатли ва синдириб бўлмас Ҳилларидан асар ҳам қолмади.
“Баъзи одамлар сайловни бир ўйин, деб ўйлайди. Уларнинг назарида сайловнинг моҳияти кимнингдир ғалабаси ёки мағлубиятидан иборат. Лекин аслида бу мамлакатимиз тақдири, болаларимиз, қолаверса, барчамизнинг келажагимиз-ку! Шунинг учун оғир машаққатларга қарамай, айримларимиз бу курашга бел боғлайдик”, – деди Ҳ.Клинтон.
Яқиндагина сиёсий саҳнада пайдо бўлган демократ Барак Обама эса бошқа бир шаҳарчага йиғилган сайловчиларнинг катта гуруҳига мурожаат этиб, уларга умид ва келажакка ишонч улашди.
Энг сўнгги сўров натижаларга кўра, Барак Обама Ҳ.Клинтондан 10 фоиз ўзиб кетган.
У эндигина 47 ёшда ва атиги 3 йил аввал АҚШ сенатори бўлганига қарамай, минглаб одам унинг Американи бирлаштириш ва янги тарих саҳифасини очиш ваъдаларини тинглаш учун йиғилади.
Унинг асосий муждаси келажакка умиддир. Бу борада у ўзининг умидлари қандай қилиб рўёбга чиққанини таъкидлайди ва сайловчилар ишончини қозонади.
Отаси африкалик, онаси эса америкалик бўлган Обама ёлғиз қолган онаси билан катта бўлди. У аъло баҳолар билан Гарвард юридик институтини тамомлаб, Иллинойс штати кенгаши аъзоси этиб сайлангунга қадар шаҳарлик камбағал оилаларга ёрдам беришни ташкиллаштиришга масъул эди. 2004 йилда эса Обама АҚШ Сенатига сайланди.
Обама Нью-Ҳэмпшир штатида ҳам ғалаба қозонса, Клинтон хонимнинг президент бўлиш умидлари барбод бўлиши мумкин.
АҚШ фуқаролари мамлакатдаги янги эврилишларга жуда ташна кўринади.
Номзодларнинг республикачи ёки демократ бўлишидан қатъи назар, барчалари ҳозирги сиёсатни ўзгартириш лозимлигини уқтиради.
Республикачилар лагерида ҳам сўнгги бир неча кун ичида кутилмаган воқеалар содир бўлди.
Арканзаснинг собиқ губернатори ва Евангелия черкови ваъзчиси Майк Ҳакаби осмондан тушгандек, кутилмаганда ўтган ҳафтада Айова штатида республикачиларнинг асосий номзоди сифатида Мит Ромней устидан ғалаба қозонди. У ҳам ўзидан келажакка ишонч зарраларини таратаётгандек.
Жангари фильмлар юлдузи Чак Норрис ҳам сайлов кампанияси давомида унга ҳамроҳлик қилиб, сайловчиларни Ҳакабига овоз беришга чақириб келмоқда.
Лекин сўнгги сўров натижаларининг кўрсатишича, Вьетнам уруши фахрийси ва Ироқ уруши тарафдори бўлган республикачи сенатор Жон МакКэйн барча республикачи номзодлардан 5 фоиз устунлик қилмоқда.
Республикачи ёки демократ бўлишидан қатъи назар, барча номзодлар учун айнан шу кичкина Нью-Ҳэмпшир штатида ғалаба қозониш ўта муҳимдир. Бу штатда сараланиб, президент сайловида иштирок этганларнинг кўпчилиги кейинчалик президент этиб сайлангани тарихдан маълум.
Зеро, сайловчилар сони атиги бир ярим миллион бўлган Нью-Ҳэмпширдаги сайлов натижалари бутун мамлакатдаги сайловчиларга руҳий таъсир этади.