Қирғизистонда радиоактив модда мусодара қилинди

Қирғизистонда контрабанда йўли билан олиб кетилаётган радиоактив модда мусодара қилинди.

Хабарларга кўра, бу радиоактив модда Тожикистондан Эронга кетаётган поездда Қирғизистон божхона ходимлари томонидан топилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, бу радиоактив модда кимга тегишли бўлгани ва қаерга олиб кетилаётгани текширилмоқда.