Жорж Бушнинг Исроил ва Фаластинга сафари ниҳоясига етди

Сафари якунида АҚШ презиенти Қуддусда Иккинчи жаҳон уруши давридаги Холокост қурбонлари хотирасига ўрнатилган Яд Вашим мажмуини зиёрат қилди.

“Имкон қадар кўпроқ кишининг бу ерни зиёрат қилишини хоҳлайман. Бу ер уларга ёвуз кучлар ҳануз мавжудлигини ёдга солиб туради. Ёвузлик билан тўқнаш келинганда унга қарши курашмоғимиз шартлигини ёдга олишларини истар эдим”,- деди Жорж Буш.

Жорж Буш Яқин Шарқ сафарини давом эттириб, Қувайтга келди.