Газ портлашидан олти киши ўлди

Россиянинг Железноводск шаҳрида табиий газ портлаши натижасида олти киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, портлаш шаҳардаги кўп қаватли бинолардан бирида рўй берган. Фожеадан сўнг бинода истиқомат қилувчи 60га яқин фуқаро зудлик билан эвакуация қилинган.

Ўтган ҳафтада Қозон шаҳрида ҳам кўп қаватли бинода газ портлаган ва саккиз киши ҳалок бўлган эди.