Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд Россиянинг Британия кенгаши ходимларига виза чеклови жорий қилиш қарори Лондон ва Москва ўртасидаги дипломатик алоқаларга путур етказиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
14 январь куни таълим ва маданият алоқалари бўйича Британия кенгаши Россия ҳукумати қарорига риоя қилмасдан минтақадаги икки бўлимининг фаолиятини қайта бошлаган эди. Бунга жавобан расмий Москва Британия кенгашининг Россиядаги янги ходимларига виза бермаслигини эълон қилди.