Шри-Ланкада автобус портлатилди

Шри-Ланкада йўловчи автобусда рўй берган портлашда 23 киши нобуд бўлди, 70га яқин одам жароҳатланди.

“Рейтер” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, даставвал автобус йўли портлатилган, сўнгра номаълум шахслар автобусга қарата ўт очган.

Айни пайтда бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, унинг ортида “Тамил илама – озодлиr йўлбарслари” гуруҳи тургани тахмин қилинмоқда.