Хабарларга кўра, президентлар учрашуви чоғида ҳамкорлик масалалари, минтақадаги вазият ва Миср ҳудудидан фаластинлик жангариларга етказилиб берилаётган ноқонуний қурол савдоси ҳам муҳокама қилинган.
Мисрга келишдан аввал Жорж Буш Саудия Арабистонида бўлди. Бу ерда АҚШ раҳбари Саудия подшоҳи билан учрашиб, Эрон ядровий дастури, Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари ва жаҳон бозоридаги нефть нархининг кўтарилиши каби масалаларни муҳокама қилди.