“Ҳамас” аъзолари Ғазодан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштирди

Бунга жавобан Исроил қўшинлари Ғазо минтақасидаги ҳарбий амалиётларини давом эттирди. Бу амалиётлар натижасида камида икки фаластинлик ҳалок бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, бир исроилликнинг фаластинлик жангарилар томонидан отиб ўлдирилгани хабар қилиняпти.

Исроил ҳарбийларининг Фаластин гуруҳлари билан тўқнашувлари икки давлатнинг ўзаро тинчлик музокараларига тўсқинлик қилиши айтилаётир.