7 килограмм героин ушлаб қолинди

Қозоғистон махсус хизмати ходимлари ўзбекистонлик ҳамкасблари ёрдамида наркотик моддаларни Тожикистон орқали Қозоғистонга келтириш билан доимий шуғулланиб келган наркогуруҳ аъзоларини қўлга олди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот котибининг биринчи ўринбосари Ислом Бекишевнинг “Озодлик”ка айтишича, ўзбек-қозоқ чегарасидан 7 килограмм героинни олиб ўтаётган Ўзбекисоннинг икки фуқароси ҳибсга олинган. Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари мазкур жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари қўлга олиш учун биргаликда ҳаракат қилаётир.