Халқаро хабарлар Парвез Мушарраф ЕИ бўйлаб сафар қилмоқда январ 21, 2008 Покистон президенти Парвез Мушарраф кутилаётган парламент сайлови одил ва шаффоф ўтказилишига ваъда берди.Брюссельда нутқ сўзлаган П.Мушарраф ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг Покистондаги мураккаб вазиятни тушунишини истаётганини билдирди.У ЕИ ташқи сиёсати мутассадиси Ҳавьер Солана ва НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер билан музокаралар ўтказди.