Дунёнинг ғарбча яшаш тарзи тобора кенг тарқалаётган мамлакатларида диабет ва семириш касаллиги кўпаймоқда. Сўнгги тадқиқотларга кўра, илгари кўкрак саратони кам кузатилган давлатларда ҳам бу касаллик кўп учрай бошлаган.
Тадқиқотлар касалликнинг, айниқса, Украина, Грузия, Россия, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистонда кўпайганини кўрсатди.
Бугунги кунгача кўкрак саратони кўпроқ Ғарб давлатларида тарқалган касаллик ҳисобланар эди. Бу касаллик осиёликларда ҳақиқатан ҳам кам учрайди, деган қараш кенг тарқалганди. Энди эса Хитой ва Ҳиндистонда кўкрак саратони билан касалланиш ҳолатлари 20–30 фоиз ортди. Осиё давлатлари орасида бу касаллик, айниқса, Покистонда энг кўп учрайди. Статистик маълумотларга кўра, бу мамлакатда ҳар 9 аёлнинг бирида кўкрак саратони учрайди.
Аслида бу касаллик дастлабки босқичларда аниқланса, деярли 100 фоиз даволаса бўлади. Бироқ Покистонда кўкрак саратонидан ўлиш ҳолатлари АҚШ ва Австралияга нисбатан кўпроқ. “Янги Англия” тиббиёт журналида эълон қилинган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, кўкрак саратонидан ўлиш ҳолатларни ўртача ривожланган ва камбағал давлатларда кўпроқ кузатилади.
Лекин нима учун бу касаллик Осиёда ҳам кўпайди?
Сиэтлдаги Саратон тадқиқотлари маркази мутахассиси Пегги Потернинг айтишича, бунинг асосий сабаби ғарбча яшаш тарзи кенг тарқалаётганидир.
“Бугунги кунда Осиё давлатларида бу касалликнинг кўпайгани ғарбча яшаш тарзи оммавийлашаётгани билан боғлиқ, деган қараш бор. Лекин ўтган узоқ йиллар давомида Осиё давлатларида кўкрак саратони деярли кузатилмагани ҳамон тушунарсиз қолмоқда”, – деди Пегги Поттер.
Олимлар кўкрак саратони нима сабабли осиёлик аёлларда кавказлик аёллардан кўра камроқ учраши борасида бош қотирмоқда.
Олимларнинг кўпчилиги аёлларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар, уларнинг фарзанд кўришни кечиктириши ёки камроқ фарзандли бўлиши саратон касаллигини келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди.
“Кўп болали аёлларда кўкрак саратони деярли учрамайди. Эртароқ бола кўрган қизлар ва боласини кўкрак билан эмизган аёллар ҳам бу касалликдан ҳимояланган бўлади”, – дейди Пегги Поттер.
Бироқ тиббиёт ривожланган сайин кўкрак саратони бугунги кунда ўта хавфли касаллик бўлмай қолди. Шунинг учун таҳлилчилар камбағал давлатларда ҳам касалликни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини ривожлантириш кераклигини таъкидламоқда.