Ироқда яна портлашлар рўй берди

Мосул шаҳридаги портлашда етти киши ҳалок бўлди, 70га яқин фуқаро жароҳатланди. Шунингдек, Киркук шаҳрида эса машинага ўрнатилган бомба портлашида беш киши нобуд бўлди.

Бағдоднинг ўзида ҳам отишма рўй бергани айтилмоқда.

Полициянинг билдиришича, номаълум шахснинг Ироқ ҳарбийлари назорат пунктига ҳужум қилиши оқибатида уч аскар ҳалок бўлган.