Ислоҳотчи номзодлар сайловда қатнашмайди

Эронда ислоҳотчи номзодларнинг бир қисми март ойига белгиланган парламент сайловига қўйилмади.

Эронда тузилган “Ислоҳотчилар коалицияси” матбуот котиби Абдулла Носирийнинг маълум қилишича, мамлакатнинг Васийлар кенгаши ислоҳотчилардан бўлмиш номзодларнинг деярли ярмини атайлаб парламент сайловидан четлатган. “Ислоҳотчилар коалицияси”га 20дан ортиқ сиёсий гуруҳ аъзодир.