Ҳабибулло Ботиров Тожикистон расмийлари мамлакатда янги пайдо бўлган “Салафия” оқими ҳукумат учун хавф туғдирмаслигини билдирди. Айрим давлатларда экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилаётган бу ҳаракат фаолияти Тожикистонда тақиқланмаган.
Тожикистон ички ишлар вазири Маҳмадназар Солиҳов “Салафия” оқими тарафдорларига ҳеч қандай эътироз йўқлигини таъкидлади.
ИИВ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Ражабали Маҳмадалиев эса салафийларнинг аксарияти исломий давлатларда таълим олиб қайтган ёшлар эканини маълум қилди.
“Салафийларнинг кўплари бизга маълум бўлса-да, улар томонидан қонун бузишлар, конституциявий ҳукуматга қарши даъватлар бўлгани кузатилмаган. Бироқ салафийларнинг намоз ўқиш тартиби ва бошқа ақидалари айрим намозхонлар эътирозига сабаб бўлмоқда. Салафийлар ташкилот сифатида бирор жойда рўйхатдан ўтмаган, бу ҳақда мурожаат ҳам этмаган. Ҳукуматга қарши ғайриқонуний амаллар қилмаётган салафийларнинг биргина даъвоси айрим имом хатибларга қаратилган”,– деди Р.Маҳмадалиев.
Душанбе марказий масжиди имом хатиби Ҳамидуллоҳ Раҳимзода таъкидича, салафийлар жорий этмоқчи бўлган тартиблар якка мазҳабликка кўниккан Тожикистон мусулмонлари ўртасида нотинчлик келтириб чиқариши мумкин.
Уларнинг намозда қўлларини сийнасига қўйиши ҳам гуноҳдир.
Бироқ Тожикистон ислом маркази уламолари кенгаши аъзоси, марказ фатво бўлими бошлиғи ҳожи Худойберди Эгамбердиев салафийлар “Ҳизб ут-таҳрир” каби экстремистик ташкилотлардан фарқ қилишини, уларнинг исломни ислоҳ қилиш нияти йўқлигини билдирди. Шунингдек, у салафийлар динни ўз фойдасига ишлатаётган руҳонийларга ва хурофотга қарши эканини айтди.